Бугун, 18 ноябрь Гулистон туманидаги ЮРТ БАЙРОҒИ майдонида тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги байрами кенг нишонланди.

Бугун, 18 ноябрь Гулистон туманидаги ЮРТ БАЙРОҒИ майдонида тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги байрами кенг нишонланди.

https://t.me/guliston_t_press
Юрт байроғи майдони

  Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради.

Бугун, 18 ноябрь Гулистон туманидаги ЮРТ БАЙРОҒИ майдонида тарихий сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги байрами кенг нишонланди.

Юрт байроғи майдони

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган бўлиб, у халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади.

Юрт байроғи майдони

Туман аҳолиси учун севимли майдонга айланган, тез фурсатларда қад рослаган "Юрт байроғи" майдонида сана муносабати йиғилган кенг жамоатчилик вакиллари, нуроний отахонлар, ёшларга туман ҳокимининг табриги ўқиб, эшиттирилди.

Юрт байроғи майдони

Байроқлар инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ўтмишдаги оламшумул воқеалар, саналар, улкан жангу жадаллар, буюк жўғрофий кашфиётлар, халқларнинг мустақиллик учун курашлари шоҳиди ҳамдир.

Мамлакат байроғи бу оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир мафкура ҳисобланади. Байроқ жонажон мамлакатимизнинг тарихи ва мафкураси ҳақида айтиб туради.

Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар.

Давлатчилигимиз тариxининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Ер юзида икки юздан ортиқ давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. 

Турли байрам тантаналарида, юртимиз делегациялари қатнашаётган xалқаро миқёсдаги тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, xалқимизнинг ғурур ва ифтиxорини ёрқин акс эттиради. 

Юрт байроғи майдони
Юрт байроғи майдони
Юрт байроғи майдони

Мамлакат ғурури ва ифтихори – Давлат байроғи ўрнатилган ушбу майдонга ташриф буюрган ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишлашига шубҳа йўқ.

Юрт байроғи майдони
Юрт байроғи майдони
Юрт байроғи майдони

Қолаверса, ёшларни ватанпарвар, юртга садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади, албатта. Зеро, ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page