Қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат захираси яратилмоқда.
@guliston_t_pressСирдарё вилоят Марказий банки бош бошқармаси ўринбосари О.Тошбоев, "Ўзсаноатқурилишбанк" Сирдарё филиали бошлиғи К.Муллажонов, туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров ва бошқа масъуллар билан Гулистон туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги бошчилигида ўтказилган бошқарув аппарат йиғилишида берилган топшириқга асосан туман аҳолисини қиш-бахор мавсумида асосий турдаги махсулотлар захираси билан таъминлаш мақсадида тумандаги “Сервис Строй Транс” корхонаси Россия Давлатидан 500 тонна картошка ҳамда 66 тонна ўсимлик ёғи шартномаларини бажарилиши бўйича кредитга бўлган талаби ва мавжуд имкониятлари ўрганилди. Бугунги кунда жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ҳамда 2021 йилнинг май ойига қадар туманимиз аҳолиси учун зарур бўлган озиқ-овқат заҳирасини яратиш ҳамда бозорларга тақсимот асосида етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, тумандаги 72,8 минг нафар аҳолини 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида жами 1592 тонна, жумладан, картошка 796 тонна, пиёз 398 тонна, сабзи 239 тонна, гуруч 159 тонна асосий турдаги захира маҳсулотларини туман ҳудудида жамғарилиши белгилаб олинган. Бугунги кун ҳолатига 23 та етказиб берувчи корхоналар билан шартномалар тузилиб жами 969,4 тонна 61 фоиз, жумладан, сабзи 239 тонна тўлиқ жамғарилди, гуруч 159 тонна тўлиқ жамғарилди, пиёз 315,6 тонна 79 фоиз ва картошка 275 тонна 35 фоиз захира маҳсулотлари жамғарилган.
2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 6 та махсус музлаткич ва омборларда ҳамда 20 та ижтимоий соҳа объектларида (аутсорсинг орқали) захира шакллантирилади.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати