Ижтимоий тармоқларда "ХОКИМ-ДЕПУТАТ-СЕКТОР БОШЛИҒИ: ваъдалар ёлгонмиди?.." сарлавҳаси билан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "ХОКИМ-ДЕПУТАТ-СЕКТОР БОШЛИҒИ: ваъдалар ёлгонмиди?.." сарлавҳаси билан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

@guliston_t_press
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "ХОКИМ-ДЕПУТАТ-СЕКТОР БОШЛИҒИ: ваъдалар ёлгонмиди?.." сарлавҳаси билан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти Гулистон тумани "Зарбдор" МФЙ, "Зарбдор" массивидаги 2010-2013 йиллар намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларнинг ички йўллари таъмирталаблиги юзасидан йўлланган видеомурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Маълумот учун. Гулистон тумани "Зарбдор" МФЙ "Зарбдор" массивида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарори билан 2010-2013 йиллар давомида жами 409 та 0.06 га ер майдонли намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ш.Гафуров 26-"Маданият" сайлов округи депутати сифатида бугунги кунга қадар "Зарбдор" массиви худудида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоли мурожаатларини эътиборга олиб, намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларнинг 3 км га яқин узунликдаги ички йўллари тош тўкилиб, текистланган. Шунингдек, массивдаги 5 та (Соғбон, Огаҳий, Беруний, Маржонсой ва Садаф) кўчанинг 2.4 км қисмига 33 дона кўча ёритиш чироғи ўрнатилган. Сизот сувларни қочириш мақсадида ВШ-5-2В-зовурининг 1 кмдан ортиқ қисми тозаланган.

Гулистон тумани "Зарбдор" маҳалласи 2020 йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, коронавирус пандемияси ва "Сардоба" сув омбори тўғонида юзага келган техноген ҳодиса сабаб дастур доирасида бажариладиган ишлар бир қанча муддатга кечиктирилган эди.

Фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, ўрганишлар якунида ишчи гуруҳи томонидан массив худудидаги ички йўллар, хусусан, Шижоат кўчасига тош тўкилиб, таъмирланиши, кўчанинг 800 метр қисмига 11 та кўча ёритгич чироқлари ўрнатилиши белгиланди.

Шунинг билан бирга, массив атрофидаги сизот сувларни қочириш мақсадида ВШ-5-2Г-зовурини тозалаш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди.

Гулистон тумани Зарбдор массиви (ВШ-5-2Г-зовури)

Шу ўринда Гулистон тумани хокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан муаммоларини хал қилиш чораларини кўришга тайёр эканлигини билдиради.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page