Гулистон тумани Адлия бўлими томонидан "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" доирасида блиц-сўровлар ўтказилди.
https://t.me/guliston_t_pressБугун Гулистон тумани адлия бўлими ва Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши кўнгиллилари билан биргаликда аҳолининг сайлов қонунчилигидан нечоғли хабардорлигини билиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" доирасида блиц-сўровлар ўтказилди.
Сўровлар жараёнида 18-55 ёш оралиғидаги респондентларнинг 25 нафаридан 20 нафари 22 декабрь куни сайловлар ўтказилишидан хабардорлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига депутатлар сайланиши, неча йилга сайланиши ҳақида хабардор эканликларини айтишди.
Фуқаролар С.Адимова, Ю.Надирова ва бошқаларга сайлов қонунчилиги, кимлар томонидан номзодлар қўйилиши, партиялар, сайлаш ҳуқуқи борасида тўлиқ тушунчалар берилди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ва туман Адлия бўлими