Янги йил байрами арафасида неча кун дам оламиз?
https://t.me/guliston_t_press2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди, деб хабар бермоқда «Xushnudbek.uz».
Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
- 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
- 2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);
Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
- 2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).
Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Юқоридаги суратда янги йил байрами арафасидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.