Гулистон туманидаги Боёвут СИУ фермерлари ҳам пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди. 

Гулистон туманидаги Боёвут СИУ фермерлари ҳам пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди. 

@guliston_t_press
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманимиздаги Боёвут СИУда лабзи ҳалол ва заҳматкаш пахтакорлар жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини 101,5 фоизга бажаришди. Яқин 10 йиллар ичида бундай натижага эришилмаган эди. Ушбу ғалаба муносабати билан Боёвут СИУда хурсандчилик нашидасини баҳам кўриш мақсадида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Байрам тадбирида туман ҳокими Ш.Гафуров, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа меҳмонлар қатнашишди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда туман ҳокими Ш.Гафуров ўз сўзида "Хурматли Боёвутнинг меҳнаткаш халқи, бугунги ғалаба сизнинг машаққатли меҳнатларингиз самарасидир, қолаверса, СИУ раиси Давронов Собирнинг ташкилотчилигидир. Халқимизда "Қадами қутлуқ келибди..." деган гап бор. Бу гап бежизга эмас, албатта. Раҳбарга кўп нарса боғлиқ бўлади, яна бир бор ғалаба муробак бўлсин, Боёвутлик фермер ва деҳқонлар" дея табриклади ва эсталик совғаларини СИУ раиси Собир Давроновга топширди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Деҳқон ва теримчиларга ош дамланиб, байрам дастурхонига тортилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Байрам тадбирида турли куй-қўшиқлар барча деҳқон ва теримчиларни кайфиятини кўтариб, рақсга чорлади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Боёвутлик деҳқон ва фермерларнинг кайфияти аъло.

Ғалаба муборак бўлсин азиз Боёвутликлар!

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page