Ижтимоий тармоқларда "Масъуллар ваъдасидан чарчаган аҳоли мурожаати" сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "Масъуллар ваъдасидан чарчаган аҳоли мурожаати" сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

https://t.me/guliston_t_press
Гулистон тумани

Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги ва тумандаги тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди. Жумладан, Гулистон тумани Мевазор мфй Шох кўчасида яшовчи фуқаро Абдукаримова Муқаддаснинг мурожаати юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Б.Салиметов ва маҳалла раиси Х.Бойзоқовлар билан биргаликда ушбу фуқаро билан суҳбат олиб борилиб, ушбу кўчага тош тўкилиб, текистланиши, дастур асосида 2021 йилга ёки тумандаги тегишли ташкилотлари билан хашар орқали амалга оширилиши бўйича тегишли тушунчалар берилди. Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. 

Гулистон тумани хокимлиги ва мутасадди ташкилот рахбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан муаммоларини хал қилиш чораларини кўришга тайёр эканлигини билдиради.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page