Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ибрагимов Шодиёр Усмоновичнинг аҳолига мурожаати

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ибрагимов Шодиёр Усмоновичнинг аҳолига мурожаати

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Ассалому алайкум, ҳурматли шаҳримиз фуқаролари ва меҳмонлари!

  Президентимизнинг 26 март 2021 йилдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳар ой якуни бўйича аҳолига Интернет тизимидаги ахборот ресурслари орқали ҳудуддаги криминоген вазият юзасидан “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат” қилиб бориш амалиёти жорий этилган бўлиб, унга кўра, ИИОлари раҳбарлари ўз ҳудудидаги криминоген вазият юзасидан ҳар ой якуни бўйича аҳолини хабардор қилиб бориши белгилаб олинди.

Гулистон туманида жиноятларнинг катта кичиклигидан қатъий назар рақамга эмас, сифатга ҳамда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳамда қонун бузилиш ҳолатларига тезкорлик билан муносабат билдирилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт олдини олишишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Қотиллик ва тан жарохати билан боғлиқ жиноятларни, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида жиноят содир этилган ҳамда ушбу жиноятни содир этган шахслар истиқомат қилган маҳаллаларда қотиллик, тан жарохати етказиш, ўғрилик, безорилик, босқинчилик, талончилик ва бошқа шу турдаги маҳаллада содир этиладиган олдини олишни имкони мавжуд бўлган жиноятларни содир этган шахсларнинг оила аъзолари, қўни-қўшнилари ҳамда кенгжамоатчилик вакиллари ўртасида, сектор раҳбарлари иштирокида таъсирчан муҳокама қилиш орқали жиноятларни олди олинмоқда.

2021 йилнинг октябрь ойи давомида ҳам Гулистон туманида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жиноятдан жабрланган шахсларни ҳуқуқларини тиклаш, етказилган зарарларни ўрнини қоплаш ва ҳар бир қилмиш учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Фуқароларимизнинг тинчлик-осойишталигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гулистон туманида содир этилган жиноятларга тўхталиб ўтадиган бўлсак:

- содир этилган, яъни тайёрланаётган, суиқасд қилинган ёҳуд тамомланган жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар асосида рўйхатга олинган ўғирлик, фирибгарлик ва шу каби бошқа жиноятлар 65 тани ташкил этган бўлса,

- профилактик тадбирлар, терговга қадар текширув, тезкор-қидирув фаолияти ва тергов ҳаракатларини ўтказиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси ёки куч ва воситалари билан аниқланган, яъни қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, одам савдоси, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, қурол, ўқ-дорилар,портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш каби жиноятлар 13 тани ташкил қилган,

- фуқароларимизнинг эҳтиётсизлиги оқибатида содир этилган, яъни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар 7 тани,

Ушбу даврда қайд этилган жиноятларнинг салмоқли қисми, яъни

40 тасини ўғирлик, 25 тасини эса фирибгарлик жиноятлари ташкил этиб, юқоридаги жиноятлар асосан хонадонларда, бозор ҳудудларида, савдо дўконларида, йўловчи автомашиналарда, дала майдонларида ва бошқа ҳудудларда содир этилмоқда.

Маҳалаларда содирэтилиётган фирибгарлик жинояти усули бўйича таҳлил қилинганда, асосий қисми олди-берди муносабатлари, автомашина олиб бериш, ўзига тегишли бўлган мулкни натаниш шахсга ишониб топшириши, уй-жой ва ер олди-сотдиси, ишга ёки ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул маблағлари бериши ҳамда ўзига тегишли уяли телефон аппарати ва бошқа мулкини фойдаланиб олиши учун нотаниш шахс қўлига ишониб топшириши билан боғлиқ ҳолда фирибгарлик жинояти содир этилаётган бўлса, Ўғирлик жинояти хонадонга ғайриқонуний равишда кириш орқали ёки фуқароларимиз томонидан автотранспорт воситаларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдиришлари, шунингдек бозорлар, кўчалар савдо шахобчаларида юрган вақтида ёнида бўлган мулкига эътиборсизлик қилиши, шу билан бирга уй хайвонлари, велосипед ва шу каби бошқа мулкларини яшаш хонадонлари, очиқ майдонларда эътиборсиз муносабатда бўлиб келаётганликлари оқибатида содир этилмоқда.

Шу боис,

- фуқароларимиз фирибгарлар тузоғига илинмаслиги учун ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишини,

- ўз мулкини бегона шахслар қўлига ишониб топширмаслигини,

- ҳар қандай олди-берди муносабатини нотариал тартибда расмийлаштиришларини,

- ўзларига тегишли авторанспорт воситаларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликларини,

- шунингдек, ўғирлик жинояти қурбонига айланмасликлари учун уй ҳайвонлар, велосипедлар ва шу каби бошқа мулкларини хавфсиз жойда сақланишига ва қимматбаҳо буюмларини жамоат жойларида унитиб қолдирмасликларига алоҳида эътибор беришларини,

Шу ўринда, юқоридаги ҳолатлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларга барҳам бериш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни жиловлашда барчамиз бирдек масъул эканлигимизни ҳам эслатиб туради.

Ҳурматли фуқаролар атрофда бўлаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисаларга бефарқ бўлмасликларингизни, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишларингизни сўраб қоламиз.

Хурмат билан, Гулистон тумани ИИБ бошлиғи

Ш.У.Ибрагимов

Report Page