Zo'r TV телеканалида " Гулистондаги «Буюк келажак» ва «Мевазор» маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар хусусида" эфирга берилган кўрсатув юзасидан МУНОСАБАТ

Zo'r TV телеканалида " Гулистондаги «Буюк келажак» ва «Мевазор» маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар хусусида" эфирга берилган кўрсатув юзасидан МУНОСАБАТ

@guliston_t_press
Гулистон тумани Мелиорация бўлими

Zo'r TV телеканалида " Гулистондаги «Буюк келажак» ва «Мевазор» маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар хусусида" эфирга берилган кўрсатув юзасидан Гулистон тумани ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш олиб борилди.

Гулистон туманининг Мевазор мфй худудидаги ВШ-5.3.2 зовури жорий йилнинг октябр ойида "Бунёдкор" МЧЖ томонидан 1,4 км тозаланган бўлиб, зовур тозалашдан чиққан лой тупроқ (балчиқ лойлар)лар лойиҳада (Автовозка) олиб чиқиб кетиш кўрсатилмаган бўлсада, фуқароларимизнинг ўринли мурожаатларидан келиб чиқиб, Гулистон туманининг Мевазаор ва Гулистон шаҳри "Буюк келажак" маҳалласи худудуди билан чегарадош бўлган қисмидаги зовур тозалашдан чиққан 400 метрга яқин жойидаги лой тупроқлар хашар йўли билан олиб чиқиб кетилган.

Маълумот ўрнида, туманнинг Гулистон шаҳри билан чегарадош бўлган 50 км зовурлари жорий йилда дастур асосида тозаланмоқда.

Гулистон тумани Мелиорация бўлими

Гулистон тумани хокимлиги ва мутасадди ташкилот рахбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан муаммоларини хал қилиш чораларини кўришга тайёр эканлигини билдиради.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page