ОҚИЛА, ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ.

ОҚИЛА, ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ.

@guliston_t_press
Фото: Гулистон тумани
Фото: Гулистон тумани

Аёлни дунёнинг саккизинчи мўъжизасига қиёслашади. Аёл аслида нафақат дунёнинг, балки Яратганнинг асл мўъжизаси ҳамдир. Зеро, аёл борки, ҳаёт бор, тириклик, янгиланиш, яшариш бор. Ҳатто дунёнинг ўша машҳур етти мўъжизаси ҳам, тарихдан яхши аёнки, аёлга атаб бунёд этилган.

Шу маънода, бугун юртимизда хотин-қизларга юксак эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Айниқса, 2018 йил 2 февраль куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони аёллар масаласи давлат сиёсати даражасида эканини яна бир карра яққол намоён қилди.

Фото: Гулистон тумани
Фото: Гулистон тумани
Фото: Гулистон тумани
Фото: Гулистон тумани

Бугун 30 октябрь куни Гулистон туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилаётган танловнинг Гулистон туман босқичида 14 ёшдан - 30 ёшгача бўлган 35 нафардан ортиқ иқтидорли қиз иштирок этди. Танловнинг кейинги босқичига йўл олган ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page