Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Бугун Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, туман ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига 17 та муҳим масала киритилди:

Биринчи масала: “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 3-чорак давомида тумандаги секторлар раҳбарларининг амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.

Иккинчи масала: Гулистон туман прокурори Д.М.Сангировнинг “Жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида 2021 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.

Учинчи масала: Гулистон туман ИИБ бошлиғининг “2021 йил 3-чорагида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.

Тўртинчи масала: Фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш ҳамда уларга Маҳалла фонди Гулистон тумани бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида.

Бешинчи масала: “Аёллар дафтари” бўйича мутасадди раҳбарлар томонидан жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан ахбороти ҳақида.

Олтинчи масала: Гулистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида меҳнат қилаётган ходимларга 30 фоиз устама тўланиши  хамда тумандаги Чортоқ ҚФЙни бўлиш йўли билан янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида.

Еттинчи масала: Гулистон тумани ҳокимининг 31.08.2021 йилдаги “Б.Салиметовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 80-9-124 Q/21-сонли ҳамда 16.10.2021 йилдаги “М.Уринбаевни лавозимига тайинлаш ҳақидаги 128-9-124-Q/21-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

Саккизинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори ижроси тўғрисида.

Тўққизинчи масала: Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири С.Тўхтамишевнинг “2021 йил 9 ойида қабулхонага келиб тушган мурожаатлар юзасидан муаммоларнинг секторлар ва мутассади идоралар томонидан ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.

Ўнинчи масала: Гулистон тумани адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳақида.

Ўн биринчи масала: Жиноят ишлари бўйича туман суди раисининг 2021 йил 9 ойи давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолиятлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

Ўн иккинчи масала: Гулистон тумани молия бўлимининг 2021 йил 9 ойи давомида олиб борилган ишлари тўғрисидаги хисоботи ҳақида.

Ўн учинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 6, 18 ва 32-сонли умумтаълим мактаблари директори лавозимига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида.

Ўн тўртинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-6155-сонли Фармонининг Гулистон туманидаги ижроси тўғрисида.

Ўн бешинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2021 йилдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида;

Ўн олтинчи масала: 2021/2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

Ўн еттинчи масала: Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг 2021 йил 8 сентябрдаги “Бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутати сайловини ўтказиш тўғрисида”ги VI-6-38-39-9-124-Q/21-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Фото. Гулистон тумани

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилиб, депутатлар кун тартибидаги масалага масъул туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарларининг ҳисоботларини тинглашди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Кун тартибидаги қолган масалалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page