Бугун Гулистон туманида хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Гулистон туманида хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Гулистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан Гулистон туманида ҳам “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” ўз фаолиятини бошлади. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Гулистон тумани ҳокимлиги фаоллар залида мазкур кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди.

Гулистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ушбу йиғилишда хотин-қизлар Кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, Кенгашнинг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тушунтириб ўтилди. 

Гулистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Гулистон туманида хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари

Йиғилишда иштирок этган жамотчилик кенгаши аъзолари хам билдирилган фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

Гулистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page