Бешбулоқлик деҳқон фермерлар зафар муборак бўлсин !
@guliston_t_pressХабарларингиз бор, Гулистон тумани Бешбулоқ СИУдаги миришкор деҳқон ва фермерлар давлатга пахта топшириш шартномавий режасини туманда биринчилардан бўлиб бажарган эдилар. Бугун Бешбулоқ ҳудудида ҳосил байрами бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Гулистон тумани хокими Ш.Гафуров Бешбулоқлик фермерлар, миришкор деҳқонлар ва теримчиларни шартномавий режани туманда биринчилардан бўлиб бажарганликлари муносабати билан муборакбод этди.
Хосил байрамида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артислар Дилшод Рахмонов, Асатилла Холиқов ва бошқа бир гуруҳ саънаткорлар ўз куй-қўшиқлари билан фермер ва теримчиларни хушнуд этишди.
Тадбир сўнгида илғор теримчилар, хосилдорликда юқори натижага эришган фермерлар қимматбаҳо совқалар билан тақдирландилар.
Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати