Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI чақириқ ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари Қудратов Иномжон Сатторқулович, Қулматов Шерзод Дўстмуродович, Жанибекова Нодира Абдусаломовна ва Сирдарё вилояти судлари раислари, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, хуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши котиби иштирок этдилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибида қуйидаги 3 та муҳим масала кўриб чиқилди.

1. Гулистон туманида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида.

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисида

     3.  Бошқа масалалар.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қудратов Иномжон Саттаркулович ахборот берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари Гулистон туманида судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўтказилган мулоқотлар давомида жамоатчилик кўтарган одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши таъкидлайдики, туманда охирги йилларда одил судловга эришиш ва коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Шу билан бирга, ўрганишлар бу соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, Гулистон туман халқ депутатлари Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш ҳамда коррупцияга олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш юкланган бўлсада, комиссия томонидан ушбу вазифалар тўлиқ бажарилмаган.

Туманда суриштирув, тергов органлари ва судлар томонидан баъзида қонунларга номувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолатлари одил судловни таъминлашда салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, 2018-2019 йиллар ҳамда 2020 йилнинг 6 ойи давомида ички ишлар органларининг суриштирувчи ва терговчилари, прокуратура, судлар органларининг айрим қарорлари бекор қилинган. Буни аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам тасдиқламоқда. Амалдаги қонунлар билан халқ депутатлари туман Кенгашига прокурор, ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботини, адлия бўлими бошлиғининг, туман судлари раисларининг ахборотлари 2018-2020 йилларда тинглаб келинган. 

Гулистон тумани ҳокимлиги

Мазкур масала юзасидан музокарада туман Кенгаши депутати,  Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси В.Обиджонов, туман Маъмурий суди раиси С.Сувоновлар сўзга чиқди.

Гулистон тумани ҳокимлиги
Гулистон тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Сирдарё вилояти судлари раислари ўз муносабат ва фикрларини билдирдилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги
Гулистон тумани ҳокимлиги

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала яъни “Мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисида”ги масала ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Бу масала юзасидан туман туман Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Ф.Исмоилов атрофлича маъруза қилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг 15-сессиясида қўйилган масалалар депутатлар томонидан бахс ва мунозараларга бой бўлди. Кун тартибида қўйилган 1- ва 2-масалала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ўз фикр, таклифларини билдирди.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибига киритилган учинчи масала ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати мақоми тўғрисида”ги Қонунининг  3-моддасига асосан “депутатлик одоби” бўйича туман кенгаши депутатлари иштирокида муҳокама қилиб олинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page