Оила - бу ҳаёт китоби!

Оила - бу ҳаёт китоби!

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Оила - бу ҳаёт китоби!

Бугунги кунда жамиятимизнинг муҳим бўғини саналган оиланинг ижтимоий негизини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унга асосан миллий қадриятларимиз, никоҳ ва оила муқаддаслигини таъминлаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу бежиз эмас. Афсуски, бугунги кунда миллий анъана ва қадриятларимизни менсимаслик, миллий ва диний қарашлари ўзгача бўлган ёт халқлар ҳаётидан кўр-кўрона андоза олиш, “оммавий маданият” таъсирига берилиш ҳолатлари юртимизда асрлар давомида шаклланган оилавий муносабатларга путур етказмоқда. Буни айрим ёшларнинг оила, никоҳ масаласига юзаки ёндашаётгани, фарзанд тарбиясига бепарволиги, ота-оналик бурчи ва масъулиятини чуқур англамаслигида кўриш мумкин. Оила – ўзаро ишонч, ҳурмат ҳамда меҳр-муҳаббат асосида бунёд бўлади. Оилада келажак эгалари дунёга келади, тарбия топади, ўзлигини англайди.

Бугун туман ҳокимлигида “Оила- бу ҳаёт китоби ” мавзусида оилавий ажрим арафасига келиб қолган 10 та оилаларнинг ажримини олдини олиш борасида туман прокуратураси билан хамкорликда очиқ мулоқот ва оилаларни яраштириш ишлари олиб борилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ўтказилган тадбир натижасида ажрим ёқасига келган 3 та оилалар ўзаро яраштирилди.

Фото. Гулистон тумани

Келгусида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан нафақат маҳалла раислари, уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари балки бутун бир жамоатчилик ҳамкорликда манзилли уйма-уй юриш орқали оилалардаги муаммолар ва уни ечимини топиш чора-тадбирларини белгилашлари зарур.

Албатта,  агар оилалар аҳил бўлса, юртнинг тараққиёти ва фаровонлиги ортади.

Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page