Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи Гулистон туманида...

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи Гулистон туманида...

@guliston_t_press
Гулистон тумани ҳокимлиги

Маълумки мамлакатимизда охирги йилларда одил судловни таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.Фуқароларни давлат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатидан ҳимоя қилиш мақсадида маъмурий судлар, тадбиркорларни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш мақсадида эса иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилди.

Судьяларни танлашда ошкора тизимни яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди. Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилди. Натижада, айбсиз шахсларни судда оқлаш, яъни оқлов ҳукмларини қабул қилиш амалиёти кенгаймоқда.

Жорий йилнинг июль ойида Президентимизнинг одил судлов самарадорлигини оширишга доир қабул қилган Фармони эса одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, адолатли суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Гулистон туманига ташриф буюрди.


Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги махсус Қонун қабул қилинди. 



Report Page