Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судида терговчи ва суруштирувчилар билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судида терговчи ва суруштирувчилар билан йиғилиш бўлиб ўтди.

@Guliston_t_press

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 июндаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бош терговчи ва суриштирувчиларни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят туман (шаҳар) судларига бириктирилиши юзасидан тасдиқланган Қўшма режага асосан жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судида йиғилиш бўлиб ўтди.


Фото. Гулистон Тумани

Сирдарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бош терговчи ва суриштирувчиларни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят туман (шаҳар) судларига бириктирилиши юзасидан тасдиқланган Қўшма режага асосан тергов органлари томонидан жиноят ишларини судларга тақдим этилишида унга илова қилинадиган хужжатлар ҳамда жиноят ишларини электрон тақдим этилиш таритиблари тўғрисида сўз юритилди.

Хусусан,2020 йил 1 апрель кунидан жиноят ишларини судларга юбориш электрон тизимга ўтганлиги сабабли электрон тартибда юбориладиган барча жиноят ишларига тергов рақами алоҳида нусхада чоп этилиб ишга тикилиши, тергов органи томонидан электрон юборилаётган жиноят ишлари билан қоғоз шаклидаги юборилган жиноят ишлари тўлиқ солиштирилиб ва хато ва камчиликлар баратараф қилинган ҳолда тақдим қилиниши такидлаб ўтилди.

Суднинг электрон ахборот тизими орқали келиб тушган жиноят ишларида дастлаб аниқланган хато ва камчиликлар,тизимнинг танланган бандларига асосан қайтаришга асос бўлиши белгилаб қўйилган;

Жумладан,

-        Судланувчи(лар)нинг шахсига доир маълумотлар тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Жабрланучи(лар)нинг шахсига доир маълумотлар тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Судланувчи(лар)га дастлабки терговда эълон қилинган айблов бўйича ЖК моддаси қисми ва банди нотўғри ва тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Ишга тегишли бўлган ашёвий даллиларга доир маълумотлар нотўғри ва тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Жиноят оқибатида етказилган зарар миқдорига доир маълумотлар нотўғри ва тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Жиноят оқибатида етказилган зарарнинг ихтиёрий қопланганлигига доир маълумотлар нотўғри ва тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Судлунувчиларга нисбатан дастлабки терговда қўлланилган эҳтиёт чораларига доир маълумотлар нотўғри ва тўлиқ эмаслиги сабабли,

-        Суд томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган жиноят иши келиб тушганлиги сабабли,

-        Жиноят иши бир неча бор такроран юборилганлиги сабабли,

-        Жиноят иши мазкур судга тегишли эмаслиги сабабли,

-        Жиноят иши келиб тушиш тартиби нотўғри танланганлиги сабабли,

Ягона ахборот тизими томонидан бериладиган рестр маълумотномаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноят ишларини тергов органига қайтаришга асос бўлиши белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди раиси М.Сафаров

Report Page