Гулистон туманида 2022 йил ҳосили учун ғалла экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Гулистон туманида 2022 йил ҳосили учун ғалла экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

"Ота-боболаримиздан қолган битта нақл бор, "Эрта эккан эрта ўради". Мақсад уруғни ерга қанча эрта қадаса, ҳосилни ҳам эрта кўтариши аниқ. Бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда зарур тадбирлардан бири бўлиб, келгуси йил ҳосили тақдирини белгилайди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нафақат инсоннинг кунлик эҳтиёжларида, давлатнинг равнақ топиши, янада тараққий этишида ҳам муҳим манбаа ҳисобланади. Шу сабабли юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча йўналишларида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам, айниқса, оҳирги тўрт-беш йил мобайнида бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Соҳани ривожлантириш йўлида инновасион лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бугун Гулистон тумани Юксалиш сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Чинобод” фермер хўжалиги дала майдонларида “ғўзани дефолиация қилиш” ҳамда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон – ғалла экиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев, туман ҳокими С.Бегимқулов бошчилигида барча сектор раҳбарлари, агрокластер раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва корхоналар масъуллари, соҳа вакиллари, нуроний отахонлар, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев ва мутасаддилар, соҳа мутаҳассислари кузги бошоқли дон экиш ва мўл хосил олиш учун зарур бўлган тавсиялар бериб ўтдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Айниқса, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда нав асосий ўринни эгаллайди. Фақатгина ўтмишдош экинлар, улар етиштирилаётган ҳудуд тупроқ-иқлим шароити, минерал озиқлантириш даражаси ва уни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нав тўғри танланганда кузги буғдой ҳосилдорлигини гектаридан 5–10 центнерга ошириш мумкин. Ғалла навларини жойлаштиришда туман ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган холда 348 та фермер хўжаликлари томонидан 531 та контурга жами 8 минг гектар, шундан 4500 гектар (56,3 %) очиқ майдонга ва 3500 гектар (43,7 %) ғўза қатор орасига ғалла экиш режалаштирилган. Навлар бўйича, Алексейвич 1396 гектар, Аср 1342 гектар, Бобур 1562 гектар, Ғозғон 100 гектар, Зимница 1022 гектар, бошқа навлар 1529 гектар ва 150 гектар арпа экиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилган.   

Ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш ва қисқа муддатларда сифатли экилишини таъминлаш мақсадида 27 та экиш ва ер тайёрлаш отрядлари нома-ном шакиллантирилган. Отрядларга 41 юқори унумли ҳайдов тракторлари, 31 дона ер текислагич, 15-дона НРУ-0,5 ўғит сепгич, 55-дона култиваторлар, 40-дона ғалла экиш мосламалар, 371-дона бороналар ҳамда 41-дона катта ва кичик чизеллар нома-ном бириктириб, экиш ишларига тўлиқ жалб этилади. Ғаллани экиш билан бирга гектарига 200 кг.дан фосфорли ва гектарига 50 кг.дан калийли минерал ўғитлар билан озиқлантиришни режалаштирганмиз. Ушбу талаб этиладиган минерал ўғитлар кластерлар томонидан олиб келинади. Туманда жорий йилда 4947 гектар майдонда ғўза дефолиацияси тадбири ўтказилади. Жорий йилда дефолиация тадбирлари 25 августдан бошланади. Бунинг учун мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш ва қисқа муддатларда сифатли дефолиацияси қилиш мақсадида 20 та дефолиацияси сепиш отрядлари нома-ном шакиллантирилган. Отрядларга 30 дона ОВХ-600 ўғит сепгич тракторлари  нома-ном бириктириб, дефолиацияси ишларига тўлиқ жалб этилади. Бу йил пахтанинг ҳолатидан келиб чиқиб, пахта терими 5 сентябрдан бошлаб камида 75-80 фоиз очилган майдонлардан бошланади.

Фото. Гулистон тумани

Семинарда, Яратгандан экилаётган бошоқли дон уруғига мол-ҳосил сўраб қурбонлик қилиниб, дуолар қилинди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган нуронийлар томонидан 2022 йил ҳосили учун илк барака уруғи қадалди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page