Гулистон туманига 20 дона пахта териш машинаси келтирилди

Гулистон туманига 20 дона пахта териш машинаси келтирилди

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Деҳқонларимиз йил давомида қилган меҳнати самарасини кўрадиган, таъбир жоиз бўлса, ғалвирни сувдан кўтарадиган дамлар тобора яқинлашмоқда. Ушбу масъулиятли мавсумга Гулистон туманида ҳам қизғин ҳозирлик кўриляпти. Туман пахтакорлари томонидан мавжуд 6 минг 200 гектар ер майдонидан 17 минг тонна пахта хом ашёси ишлаб чиқариш учун пухта замин ҳозирланмоқда.

Етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан  тез ва сифатли йиғиб-териб олиб, мавсумни муваффақиятли якунлаш кўп жиҳатдан йиғим-теримни тўғри ташкил этишга боғлиқ. Шу мақсадда бугун туман ҳокими Ш.Гафуров бошчилигида мутасаддилар томонидан барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, пахта терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида тумандаги кластер корхонаси томонидан 20 дона замонавий пахта териш машиналари келтирилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари, жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумида қатнашадиган 64 та транспорт тракторлари, 128 та трактор тиркамалари ҳамда 44 та ОВХ пуркагичлар белгиланган дислокация жойларига йиғилиб, таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page