Гулистон тумани марказининг меъморий қиёфаси тубдан ўзгаради

Гулистон тумани марказининг меъморий қиёфаси тубдан ўзгаради

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига қараманг замонавий қиёфа, бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Янги турар жойлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, тадбиркорлик ва ижтимоий-инфратузилма объектларининг барпо этилиши юртдошларимиз турмушига янгича мазмун бағишламоқда. 

Олдин хабар берганимиздек, вилоят ҳокимимиз Ғ.Мирзаевнинг топшириқлари асосида ишчи гуруҳи Гулистон тумани бўлган эди. Берилган топшириқлар асосида тумандаги бунёдкорлик ишларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида махсус штаб ташкил этилиб, туман марказини архитектуравий қиёфасини замонавий кўринишга келтириш мақсадида "йўл харитаси" ишлаб чиқилди.

Бугун ҳам вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А.Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ва вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Бўроновлар Гулистон туманида бўлди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туманнинг марказий кўчалари, деҳқон бозори ва "Ёшлар боғи"ни қайта қуриш ва ташқи кўринишларини замонавий кўринишга келтириш бўйича бўйича эскиз-лойиҳалари тақдимоти бўлди.

Режалаштирилаётган ишларнинг якунига етказилиши натижасида туман марказининг меъморий қиёфаси тубдан ўзгаради, бу ҳудудда яшовчи аҳолининг яшаш шароити ва уларга хизмат кўрсатиш яхшиланади, марказий кўчаларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланади. Туман марказини қайта қуриш орқали ушбу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, кўплаб янги иш ўринлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ишчи гуруҳи тумандаги деҳқон бозорида ва музейда ҳам бўлдилар.

Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А.Каримов раҳбарлигида ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман марказида амалга оширилиш лозим бўлган қурилиш, бунёдкорлик ишлари келишиб олинди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бир сўз билан айтганда, яқин бир йил ичида туман маркази замонавий қиёфадаги кўркам шаҳарчага айланади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page