Гулистон туманида қурилиш-бунёдкорлик ишлари янги босқичга кўтарилади

Гулистон туманида қурилиш-бунёдкорлик ишлари янги босқичга кўтарилади

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигида барча ҳудудларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Куни кеча вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, Гулистон туманини обод масканга айлантириш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун маблағ ажратиш, бунинг учун аниқ йўл хариталар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берган эдилар.

Бугун вилоят ҳокими ўринбосарлари А.Каримов ва А.Хожиматовлар ўз комплекси билан туманга ташриф буюриб, туман марказида ва "Обод қишлоқ" дастурига тушган маҳаллаларда амалга оширилиш лозим бўлган қурилиш, бунёдкорлик ишлари бўйича танишдилар.

Фото. Гулистон тумани

Туманнинг марказий кўчаси, деҳқон бозори ва "Ёшлар боғи" да бўлиб, у ердаги қурилиш суръати ва ташқи кўринишларини замонавий кўринишга келтириш юзасидан тегишли масъулларга ўз кўрсатма ҳамда тавсияларини берди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Берилган топшириқлар асосида тумандаги бунёдкорлик ишларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида махсус штаб ташкил этилди. Мазкур ишларни амалга ошириш мақсадида аниқ йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page