Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
@guliston_t_pressБугун халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Гафуров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги 2 та муҳим масала кўриб чиқилди.
1. Коронавирус пандемияси даврида аҳолини дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга мухтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6038-сонли фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Хушмуратовнинг ҳисоботи тингланди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ва халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида, шунингдек Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий химояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Ижтимоий химояга мухтож ҳамда паендемия даврида ишсиз уйида ўтириб қолган аҳоли қатламининг рўйхатлари жамоатчилик асосида барча маҳаллаларда шакллантирилган. Мазкур рўйхатни шакллантиришда ҳалоллик ва одиллик принципларига амал қилинмоқда. Биринчи навбатда оилаларнинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд эканига аҳамият берилмоқда. Шунингдек, оилада якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва бошқалар қарамоғига муҳтож кам таъминланган, беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар, коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбаини йўқотган, бироқ «темир дафтар»га киритилмай қолган оилаларга эътибор берилмоқда.
Ушбу шакллантирилган рўйхатлар Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва сессияда қатнашган маҳалла фаоллари иштирокида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати