Китоб-тафаккур хазинаси.

Китоб-тафаккур хазинаси.

@guliston_t_press
google images

Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”.

Ш.Мирзиёев

Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради. Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. Инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди. Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма фарзандларимизнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди. 

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган таъсирчан фаолият олиб бориш орқали аҳолининг китобхонлик маданиятини бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Хусусан “Мен фарзандимга китоб совға қиламан”, “Биз оилавий китоб ўқиймиз”, "Ўқиган мактабимга китоб совға қиламан" каби акцияларни ўтказиш доирасида оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, ҳар бир оилада маънавий онг, ҳар томонлама етук камолга эга бўлган инсонларни тарбиялаш билан бирга имконияти чекланган инсонларни уйларига бориб, улар билан сухбатлашиб, янги келган адабиётлар билан таништириш жараёнида қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқиш учун китоблар тавсия этилади.

Дарҳақиқат, Китоб – тафаккур қаноти. Бу қанот мустаҳкам бўлса, юксак кенгликлар сари интилишдан толмайди. Китобга бўлган қизиқиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Ҳар бир инсон китоблар орқали унинг маънавий хазинасидан, чексиз имкониятидан иложи борича кўпроқ фойдаланиб, ўзининг, ўзгаларнинг ҳаётини мазмунан бойитиши мумкин. Китоб-руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш нафақат бизни маънан юксалтиради, балки жаҳонга танитади, эзгуликка етаклайди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Гулистон тумани бўлинмаси раҳбари Ж.Ботирбеков

Report Page