Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президентимиз!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президентимиз!

@guliston_t_press
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни муборак 63 ёшни қарши олаётганингиз билан бутун Гулистон тумани аҳли номидан самимий муборакбод этамиз. Сизни таваллуд айёмингиз билан табриклар эканмиз, айни синовли кунларда Сизга тоғдек сабр, матонат, куч-қувват тилаймиз. Оилангиз ва бутун Ўзбекистон халқи бахтига доим соғ-омон бўлишингизни тилаб қоламиз.

     Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Гулистон тумани аҳли Сиз томонингиздан олиб борилаётган оқилона сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, миллий тараққиётнинг янги босқичида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ишларингизга ривож тилаймиз!

     Илоҳим, халқингиз бахтига ҳамиша соғ ва саломат бўлинг!


Туман нуронийлари номидан

Ёқубжон Мадаминов ва Абдураззоқ Абдуназаровлар

Report Page