Гулистон туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Гулистон туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги 182-сонли Қарори асосида тузилган комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Пандемия шароитида ҳам субсидия олиш учун ариза топширган ва онлайн мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари туман комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page