Гулистон туман ҳокимлиги ташаббуси билан кам таъминланган оила фарзандларига қувонч улашилди.
@guliston_t_pressМамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борада Гулистон туманида ҳам эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Халқимизга хос азалий қадриятларни улуғлаш, хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 11 нафар кам таъминланган оила фарзандларига қувонч улашилди.
Ушбу оилаларнинг жажжи фарзандларига хатна тўйлари муносабати билан велосипед ва бошқа совғалар берилди.
Бундан хурсанд бўлган фарзандларнинг ота-оналари фарзандларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан боши кўкка етганлигини, бунинг учун давлатимиздан, барча саховатли инсонлардан беҳад миннатдорчилигини билдиришди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати