Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонунларининг ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонунларининг ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

@guliston_t_press
Фото.Гулистон тумани

Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 20-моддасида, “Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин” деб белгиланиб қўйилган.
Шундай бўлсада бугун кўчалардаги, хиёбонлардаги айниқса маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва савдо дўконларига илиб қўйилган пешлавҳалар, эълонлар ва кўргазмали ахборот, матнлар бошқа тилларда ёзилган. Шунингдек, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини турли хил ажнабий номлар билан номланиши маънавиятимиз ва минталитетимизга тўғри келмайди. Ўрнатилаётган рекламалар Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.

Фото.Гулистон тумани

Мазкур қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Буранов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Ботирбековлар тумандаги маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва савдо дўконларига илиб қўйилган пешлавҳалар ҳолатини ўрганди.

Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонунларига мос келмайдиган ташқи реклама матнлари олиб ташланди ҳамда тадбиркорларга ташқи реклама матнлари давлат тилида расмийлаштирилиши ва бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкинлиги, турли хил ажнабий номлар маънавиятимизга ва минталитетимизга тўғри келмаслиги тўғрисида огоҳлантириш ҳамда тушунчалар берилди.

Гулистон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Буранов


Report Page