Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Файзиевнинг мурожаати

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Файзиевнинг мурожаати

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳудудида 2021йилнинг 6 ойида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишларга қарамай туманда барча йўналишлар бўйича умумий жиноятлар 109 та (2020й 57та) содир этилиб, 2020 йилга нисбатан 52 тага жиноятчилик ошиб кетган, жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 57 та (2020й 24та) содир этилиб, 33 тага ёки 137,5 %га ошган, оғир турдаги жиноятлар 10 та (2020й 19 та) содир этилиб 9 тага 90%га, ўта оғир турдаги қотиллик жинояти содир этилмаган (2020й йўқ), енгил тан жароҳати етказиш жинояти 2 та содир этилган (2020й 3 та) содир этилиб, 1 тага ошган, ўғирлик жинояти 18 та (6та) содир этилиб 12 тага ошган, ўлим билан боғлиқ ЙТХ жинояти содир этилишига йўл қўйилмаган бўлиб, (2020йилда 3 та) -3 тага 300%га камайган, безорилик жинояти 5 та содир этилган бўлиб, ўтган йили содир этилишига йўл қўйилмаган бўлиб, ҳамда иқтисодий жиноятлар 44 та (26та) содир этилиб, 18 тага 69,2 фоизга ошган, айрим турдаги жиноятлар ошиб кетишига йўл қўйилган яъни фирибгарлик жинояти 15 та (2020й 4 та) содир этилиб +11 тага, фохишахона сақлаш жинояти 2 та (2020й йўқ) содир этилиб 2 тага 200% га, гиёхвандлик билан боғлиқ жиноят 3 та (2020й 7та) содир этилиб, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 1 та (2020 йил йўқ) содир этилиб, 1 тага 100% га, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 3 та (2020 йил 2 та) содир этилиб, 1 тага 100% га ошган, ўлим билан бошлиқ йўл транспорт ходисаси 2021 йил 6 ойи давомида бўлмаган, (2020 йил 3 та) содир этилиб, камайишга эришилган, етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш 2021 йил 6 ойи давомида 1 та, 2020 йилда йўқ, 100 % га ошган хамда маъмурий назорат қоидасини бузиш жинояти 3 та (2020й йўқ) содир этилиб, 300% га ошиб кетишига йўл қўйилган.  

2021 йил 6 ойи давомида туман ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-84 моддаси билан жами 19 та жиноят иши қўзғатилиши рад этилган хужжатлар Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамда туман прокуратураси томонидан қарорлар бекор қилиниб, ЖКнинг 169-моддаси билан 6 та, 168-моддаси билан 6 та, 277-моддаси билан 5 та, 109-моддаси билан 1 та, 128-моддаси билан 1 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Ҳурматли тумандошлар, сизларни ва яқинларингизни фирибгарлар алдовига тушиб қолмаслик, шахсий бойликларингиз, мол-мулкингизни ёмон кўзлардан асрашингизни ҳамда туманинг турли маҳалларида содир этилаётган тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларни олдини олишда жамоатчилик ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликка чақириб қоламан.

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи,

3-сектор раҳбари А.Файзиев

Report Page