Гулистон тумани Ибрат маҳалласида ичимлик суви муаммоси хал бўлди.

Гулистон тумани Ибрат маҳалласида ичимлик суви муаммоси хал бўлди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Ичимлик суви таъминоти даражаси аҳоли турмуш фаровонлигини белгилайдиган муҳим кўрсаткичлардан биридир. Шу нуқтаи назардан дунё миқёсида нафақат ичимлик суви, балки умуман сув танқислиги муаммоси кучайиб бораётган бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар, таъминотчи корхоналар ва бошқа мутасадди идоралар олдига қўйилган масъулият ҳам ортиб бормоқда.

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Гулистон тумани Ибрат маҳалласининг "Катта карвон" хамда "Оқолтин" кўчаларига 1 км масофада ичимлик суви қувурлари тортилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бир неча йиллардан буён ичимлик суви муаммоси ечимини топмаётган эди. Туман ҳокимлиги ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ушбу муаммо хал этилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page