Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Бугун Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг VI-чақириқ ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, туман ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига 20 та муҳим масала киритилди:

Биринчи масала: 2021 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан туман прокуратурасининг ҳисоботи тўғрисида.

Иккинчи масала: Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида 2021 йил 6 ойи давомида олиб борилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлимининг ҳисоботи тўғрисида.

        Учинчи масала: Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан туман давлат солиқ инспекциясининг ҳисоботи тўғрисида.

        Тўртинчи масала: “Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолиятлари тўғрисида” Гулистон туман судининг ахбороти ҳақида.

Бешинчи масала: Фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва уларга Маҳалла фонди Гулистон тумани бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида.

    Олтинчи масала: Гулистон тумани маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан туман молия бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

     Еттинчи масала: “Аёллар дафтари” бўйича мутасадди раҳбарлар томонидан амалга оширилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан ахборотлари тўғрисида Хотин-қизлар бўйича маслахатчи М.Маматкаримованинг хисоботи.

Саккизинчи масала: Тумандаги 31-сонли умумтаълим мактаби директори Г.Ризақулованинг директор лавозимига малака талаби етарли эмаслигини инобатга олиб, мактаб директори лавозимидан озод этиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.

      Тўққизинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармони, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори, 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли ҳамда 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли қарорлари ижроси юзасидан туман секторларининг ҳисоботлари.

Ўнинчи масала: Гулистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар юзасидан муаммоларнинг секторлар ва мутасадди идоралар томонидан ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Бош вазир қабулхонаси туман бўлимининг ҳисоботи;

Ўн биринчи масала: Туман адлия бўлимининг 2021 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида туман Адлия бўлимининг ахбороти;

Ўн иккинчи масала: тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабига миллий кино санъатининг таниқли намояндаларидан бири Комил Ёрматов номини бериш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари О.Жўраевнинг ҳисоботи;

Ўн учинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-6155-сонли Фармонининг Гулистон туманидаги ижроси тўғрисида

Ўн тўртинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг 1-ярим йиллик ижроси ҳақида

Ўн бешинчи масала: “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурининг 1-ярим йиллик ижроси тўғрисида

Ўн олтинчи масала: Гулистон туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғининг 2021 йил 5 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида

Ўн еттинчи масала: 2021/2022 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактабларнинг моддий-техник базаси ҳолатини яхшилаш тўғрисида

Ўн саккизинчи масала: Туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Э.Эшаматовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида;

Ўн тўққизинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Гулистон туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзодларни танлов асосида кўриб чиқиш ва тавсия этиш тўғрисида.

Йигирманчи масала: Гулистон туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўтган беш йиллик таҳлили ва келгусидаги саноатни ошириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

Фото. Гулистон тумани

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилиб, депутатлар кун тартибидаги масалага масъул туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарларининг ҳисоботларини тинглашди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Кун тартибидаги қолган масалалар ҳам қизғин муҳокама қилиниб, уларнинг ҳар бири бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан бирга сессия якунлари бўйича ОAВлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Фото. Гулистон тумани

Очиқ мулоқот, аҳолини истиқболли лойиҳалар орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. 

Гулистон тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати

Report Page