Гулистон туман ҳокимининг туман ёшларига байрам табриги

Гулистон туман ҳокимининг туман ёшларига байрам табриги

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ассалому алайкум азиз фарзандларим, қадрли ёшлар!

Сиз азиз ўғил-қизларни, юртимизда том маънода сизларнинг тимсолингизга айланган, бутун халқимиз, юртимиз кенг нишонлаётган байрам, Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Муҳтарам юртбошимиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилган эдилар.

Барчангизга маълум, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши ёшларнинг халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айлантирган. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Шу нуқтаи назардан ёшларга жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратилмоқда.

Бунга жавобан, туманимиз ёшлари ҳам фан, таълим, маданият, спорт, ахборот коммуникация технологиялари каби кўплаб соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Бугунги кунда туманимиз ёшларининг 3 нафари турли давлат мукофотларга сазовор бўлган, 10 нафар ёшлар фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, 50 нафар ёшлар турли спорт мусобақалари, 10 нафари халқаро мусобақалар ғолибидир.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, ўтган икки йил давомида ёшлар масаласига доир жами 25 та Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилган.

Шу маънода, муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгилангани ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда туманимиз аҳолиси сони 72 800 нафарни ташкил этса, шундан 41 200 нафари

0-30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Гулистон туманида жами 70 та бошланғич ташкилот фаолият юритмоқда. Шундан ўрта махсус касб-ҳунар коллежларда 3 та, умумтаълим мактабларида 30 та, корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкилотларда 36 тани ташкил этади.

Ўтган давр мобайнида туманимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан:

Ушбу кунга қадар Ёшлар иттифоқи томонидан 4 нафар нафар адашиб жиноят йўлига кириб қолган ёшлар кафиллик асосида суд залидан озод этилди.

Ўтган 2 йил давомида “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури асосида туманимиздаги тижорат банклари томонидан 48 нафар ёшларга қарийб 4 млрд сўм кредит ажратилди. Натижада 200 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ана шундай эътибор ва ғамхўрлик туфайли туманимизда 2 та “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуаларда 20 нафардан ортиқ ўғил-қизларимиз ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлагани эътиборлидир. 

Шу билан бирга, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси бўйича барча ҳудудларимизда 93 нафарга яқин ёш деҳқонларга 78 гектардан зиёд ер ажратилди. 

Бу йил коронавирус пандемияси ҳамда Сирдарё вилоятида рўй берган офат бутун эл-юртимиз қатори ёшларимиз иродасини ҳам синовдан ўтказди. Ана шундай оғир вазиятларда минг-минглаб ўғил-қизларимиз чинакам мардлик ва жасорат кўрсатиб, барча тенгдошларига ўрнак бўлдилар.

Хусусан, мамлакатимизда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг асосий иштирокчилари ҳам ёшларимиз экани, Ҳаракат доирасида туманимизнинг 50 нафар ёшлари кўнгилли сифатида фаол иш олиб боргани таҳсинга лойиқдир.

Азиз фарзандларим, доно ўғил-қизларим, берилаётган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, олий мақсад сари интилишингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин. 

Хурмат билан,

Шавкат Гафуров

Гулистон тумани ҳокими

Report Page