Гулистон туманида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида тозалик ойлиги ўтказилмоқда.

Гулистон туманида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида тозалик ойлиги ўтказилмоқда.

@guliston_t_press
Фото.Гулистон тумани

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан эса хонадонлар, кўча ва маҳаллалар янада файзли ва обод кўринишга эга бўлмоқда.

Бугун Гулистон туманидаги қишлоқ, шахарча ва маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг аҳоли вакилларини жалб этган ҳолда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонларда, кўчаларда ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Маҳаллалар, хонадонларни тартибга келтирилиб, аҳоли уй-жойларини оқлаш, дарахтларга шакл бериш, ариқларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш ишларида ҳашарлар уюштирилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай ҳайрли тадбирлар натижасида туманда намунали хонадонлар ва кўчалар сони тобора кўпайиб, маҳаллалар эса обод ва кўркам масканларга айланмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page