Гулистон тумани ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров ғалла ўриш комбайн операторларини рағбатлантирди.
@guliston_t_pressҒалла ризқ-рўзимиз! Деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ҳосилнинг нобуд-гарчиликсиз йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бунда ғалла ўрим комбайнлари операторларининг ҳиссаси тахсинга лойиқ. Гулистон туманида пишиб етилган ҳосилни юқори унумли комбайнлар ёрдамида қисқа вақтда ўриб-янчиб, давлат хирмонларига топширишда фидойилик кўрсатаётган комбайн операторлари туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров томонидан рағбатлантирилди.
Уларга 5 литрдан ёғ ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати