Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш тартибини биласизми ?

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш тартибини биласизми ?

@guliston_t_press
images

  Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексниниг 1146-моддасига кўра мерос иши очилган жойдаги нотариус меросҳўрниниг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

     Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос иши очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади. Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёҳуд бутун меросга нисбатан гувохнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросҳўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасдан олдин берилиши мумкин.

Ушбу саволга Гулистон тумани “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Саидмахмуд Ходжаназаров жавоб берди.


Report Page