Гулистон туманидаги 20 та ғалла ўрим отряди раҳбарлари ва ўринбосарлари, 39 та комбайн операторлари моддий рағбатлантирилди.

Гулистон туманидаги 20 та ғалла ўрим отряди раҳбарлари ва ўринбосарлари, 39 та комбайн операторлари моддий рағбатлантирилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ғаллакорларимизнинг заҳматли ва фидокорона меҳнатлари эвазига далаларимизда мўл ҳосил етиштирилди. Юртимизнинг фаровонлиги, тўкин-сочинлиги, элимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалламизни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш учун йил давомида пухта тараддуд кўриб келинди.

Гулистон туманида 2020 йил ғалла ҳосилини қисқа муддатларда тез ва сифатли йиғиштириб олиш бўйича ҳозирги кунда 20 та ғалла ўрим отрядлари ташкил этилган бўлиб, 39 та ғалла ўрим комбайнлари жалб қилинди. Ғалла ўримини туну кун ташкил этиш, техникалардан самарали фойдаланиш отряд бошлиқлари, комбайн операторларини рағбатлантириш чоралари кўрилди. Яъни Гулистон туманидаги 20 та ғалла ўрим отряди раҳбарлари ва ўринбосарлари, 39 та комбайн операторлари моддий рағбатлантирилди.

Туманнинг Саҳоват СИУдаги дала шийпонида ўтказилган ушбу тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари К.Сабиров, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Мавлянов ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғоибовлар иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан эрталабки нонушта ташкил этилди. Шундан сўнг, барча ғалла ўрим отрядлари иш фаолиятларини бошлашдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page