Гулистон туманида бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамида 5 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз ишини бошлади.

Гулистон туманида бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамида 5 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз ишини бошлади.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

Гулистон туманида бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамида 5 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз ишини бошлади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туманнинг 1-сектор худудидаги Зарбдор ва Ишонч маҳаллаларида 5 та 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилик маросимида туман ҳокими Шавкат Гафуров, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман мактабгача таълим бўлими мудири, нуронийлар, ота-оналар иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Зарбдор маҳалласида яшовчи тадбиркор Зухриддин Жаббаралиев томонидан янги ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муасасасида туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, бугун биз Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида олдимизга катта мақсадлар, улкан марраларни қўйганмиз. Президентимизни мактабгача таълимга катта эътибор бераётганлиги ҳамда келажагимиз ёшлар қўлидалиги сабабли мана шундай оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очилаётганлигини таъкидлаб, оилавий нодавлат мактабгача таълим муасасасининг фаолиятига муваффақиятлар тилаб, йиғилганларни кўркам маскан очилиши билан қутлади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари замонавий жиҳозланган бўлиб, тарбияланувчилар учун кенг, ёруғ хоналарда таълим тарбия олишлари учун барча шарт-шароитларга эгадир.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Йиғилганларга тарбияланувчилар томонидан тайёрлаб келинган байрам дастури концерти намойиш этилди.

Фото. Гулистон тумани

Маълумот ўрнида, Гулистон туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 58 тага етди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page