Гулистон туманида ғалла ўримига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Гулистон туманида ғалла ўримига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманида 2021 йил ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда фермерларга хизмат кўрсатувчи бир қатор қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакиллари, отряд раҳбарлари, отрядга бириктирилган ИИБ ходимлари, комбайн операторлари ҳамда ғалла эккан фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Семинар аввалида, Яратгандан юртимиз тинчлиги учун ҳамда ҳосилларимизга барака сўраб, қуръон тиловотлар ўқилиб, қурбонлик қилинди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокими Шавкат Гафуров бу йилги ғалла ўримига туманда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари бўйича ҳисобот берди.

Фото. Гулистон тумани

Жорий йил тумандаги 379 та фермер хўжалиги томонидан 10 минг гектар майдонда ғалла парваришланди. Туман ғаллакорлари 25000 тонна сара дон етиштиришни мўлжаллаган. Унинг уч минг тоннасини уруғлик буғдой ташкил этади. Экилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб олиниши учун туманда жами 22 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига ИИБ, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлимининг хизматчилари, шунингдек, алоҳида ҳисобчилар бириктирилган. Тузилган отрядларга 44 та “ВЕКТОР 410”, "КЛАСС ДАМИНАТОР" ва “КЕЙС 4088, 2366” русумли ғалла ўриш комбайнлари бириктирилди. Ўрилган ҳосилни ташиш учун эса 151 та техникалар жалб этилади.

Фото. Гулистон тумани

Семинарда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари А.Эргашев мутасаддиларга масъулиятли паллада уюшқоқликни ошириш, дала меҳнаткашлари учун барча шарт-шароитлар яратиш, ўримни тартиб билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонни шудгорлаш ва такрорий экинларни жойлаштириш бўйича керакли тавсияларини берди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page