Ишсиз деб кимлар эътироф этилади биласизми?

Ишсиз деб кимлар эътироф этилади биласизми?

@guliston_t_press
Images

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининиг 60-моддасига кўра 16 ёшдан бошлаб, то пенсия билан таъминлаш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳаққига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида махаллий меҳнат органларида рўйхатга олинган , мехнат қилишга, касбга тайёрлаш ёки қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли шахс ишсиз деб эътироф этилади.

  • Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатларини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининиг 65-моддасига кўра, ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида махаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қаромоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакга ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи, у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб, кечи билан 11 кундан эътиборан кучга киради.

    Ишсизлик нафақаси ишдан иш ҳаққидан (мехнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) таннафусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга харакат қилаётган шахсга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта;

    Илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса 13 календарь ҳафта мобайнида ишсизлик нафақаси тўланади.

    Ишсиз шахс нафақа олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органида йўқламадан ўтиши керак.

    Ишсизлик нафақасининиг миқдори қонун хужжатлари билан белгиланади.

Ушбу саволга Гулистон тумани “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Саидмахмуд Ходжаназаров жавоб берди.

Report Page