Гулистон тумани Кенгаши депутатлари томонидан Сардоба аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда.

Гулистон тумани Кенгаши депутатлари томонидан Сардоба аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда.

@guliston_t_press
Гулистон тумани

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Ш.Гафуровнинг ташаббуси билан бугун Гулистон тумани Кенгаши депутатлари "Сиз билан биргамиз!" шиори остида Сардоба туманидаги сув омборида юз берган фалокат оқибатида жабр кўрган юртдошларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида сардобага йўл олган эдилар.

Гулистон тумани Кенгаши депутатлари "Сардоба" сув омбори хавф ҳудудидан Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасининг 6-мактаб биносига вақтинчалик эвакуация қилинган фуқаролар билан учрашди.

Гулистон тумани
Гулистон тумани

Халқ вакиллари талофат кўрган аҳолини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларга қайси масалаларда ёрдам кераклигини ўрганишди ва ушбу бинода жойлашган мактаб ўқувчиларига туман Кенгаши депутатлари томонидан хар хил турдаги китоблар, шаҳмат, шашка ва бошқа турдаги ўқув қуроллари тарқатилди.

Гулистон тумани
Гулистон тумани
Гулистон тумани
Гулистон тумани
Гулистон тумани

Бу синов қаршисида халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибати яна бир бор яққол намоён бўлди. Албатта, бу сновларни биз биргаликда енгамиз, Биз сизлар биланмиз!

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page