Гулистон тумани Кенгаши депутатлари Сардобага йўл олдилар.

Гулистон тумани Кенгаши депутатлари Сардобага йўл олдилар.

@guliston_t_press
Гулистон тумани

Халқимизда ўт балосидан, сув балосидан асрасин деган нақл бор. Бу бежиз эмас. Боиси бундай офатларнинг талофоти оғир бўлади. Буни пандемиянинг синовли кунлари кечаётган бир пайтда, синов устига синов сифатида Сардоба аҳли бошидан ўтказди. Табиий офат натижасида жабрланган Сардоба аҳолисига ёрдам қўлини чўзган фидойилар кўпайиб бораётгани эътиборга молик. Шубҳасиз, бу жараёнда Гулистон тумани Кенгаши депутатлари ҳам бефарқ эмасликларини амалий саъй-ҳаракатлари билан яққол намоён этмоқда.

Туман ҳокими Ш.Гафуровнинг ташаббуси билан бугун Гулистон тумани Кенгаши депутатлари "Сиз билан биргамиз!" шиори остида Сардоба туманидаги сув омборида юз берган фалокат оқибатида жабр кўрган юртдошларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида сардобага йўл олдилар.

Гулистон тумани
Гулистон тумани

Халқ вакиллари талофат кўрган аҳолини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида одамлар билан мулоқот қилиб, уларга қайси масалаларда ёрдам кераклигини ўрганишади.

Бизни кузатишда давом этинг......

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page