Сув тошқини оқибатида жабр кўриб, бугунги кунда Гулистон туманида вақтинчалик истиқомат қилаётган фуқароларнинг йўқолган ҳужжатлари тиклаб берилмоқда.

Сув тошқини оқибатида жабр кўриб, бугунги кунда Гулистон туманида вақтинчалик истиқомат қилаётган фуқароларнинг йўқолган ҳужжатлари тиклаб берилмоқда.

@guliston_t_press
Гулистон тумани

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан "Сардоба" сув омбори сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбат ўтказилиб, мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Гулистон туман Давлат хизматлари маркази томонидани 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборидан бўлган тошқин оқибатида жабр кўриб,бугунги кунда Гулистон туманида вақтинчалик истиқомат қилаётган фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг тошқин натижасида яроқсиз ҳолатга келган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, никоҳ ва ажримни қайд қилиш гувоҳномалари, шунингдек ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларининг мавжудлиги ўрганилди.

Гулистон тумани
Гулистон тумани

Ўрганиш натижасида туман Давлат хизматлари маркази томонидан 620 нафарга яқин фуқаролар билан суҳбатлашилди. Натижада, жами 67 та, шундан 1 та ажрим, 8 та никоҳни қайд қилиш ва 58 та туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни такрорий бериш бўйича аризалар олинди.

Давлат хизматлари Агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан бугунги кунда мазкур гувоҳномаларни қайта тиклаш ишлари ташкил этилиб, фуқароларга такрорий гувоҳномалар олиб бориб топшириш ишлари босқичма босқич амалга ошириш тизими йўлга қўйилди.

Гулистон тумани

Гулистон тумани Давлат хизматлари маркази

Report Page