“Саховат ва кўмак” - халқимизга хос бағрикенглик.

“Саховат ва кўмак” - халқимизга хос бағрикенглик.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига асос солинди. Аслида ушбу ҳаракатга асос солиниши мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида, энг аввало, инсон омили, юртдошларимиз манфаати ётганининг яна бир бор амалий исботи бўлди. 

Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг муборак Рамазон ойида амалга оширилишида ҳам жуда катта маъно мужассам. Зеро, бу айёмда амалга ошириладиган эҳсон ва ҳайриялар манзилли бўлади.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида сектор раҳбарлари, тадбиркорлар, фермер ҳўжалиги ҳамда ҳомий ташкилот раҳбарлари томонидан туманимиздаги эҳтиёжманд, якка ёлғиз, вақтинча ишсиз, ногиронлиги бор оилалар холидан хабар олинмоқда.

Бугун ҳам Гулистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Гафуров сектор худудидаги Мевазор, Х.Олимжон, Оқ олтин ва Тажрибакор маҳалларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва эхтиёжманд оилалар хонадонида бўлди.

Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокими Ш.Гафуров ушбу хонадонлардаги яшаш шароитлари, турмуш тарзи билан яқиндан танишиш чоғида Президентимизнинг жорий йил 24 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш дафтари - "Темир дафтари" ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг - "хонадон дафтари"нинг юритилиш ҳолатлари билан ҳам танишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, туман ҳокими Ш.Гафуров ва "ПолитехСирдарё" МЧЖ агрокластери билан биргаликда сектор ҳудудидаги 10 нафар эҳтиёжманд оилаларга 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Рамазон ойи ҳар бир инсон қалбига эзгулик, олижаноблик, инсоний фазилатлар уруғини қадайди. Албатта, шундай бир даврда муҳтарам Президентимизга камарбаста бўлиб, бугун барча раҳбарларимиз, тадбиркорларимиз ва бошқа саховатли инсонларнинг муборак кунларда ана шундай эзгу ва хайрли ишларга хайрихоҳлик билдириб, халқимиз ташвишига шерик бўлаётганликлари таҳсинга сазовор.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page