Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги масаласига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу ҳаракатни йўлга қўйиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бугун, 27 апрел куни Гулистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғоибов, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида

1. Тумандаги ишсиз кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тарзда бириктириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Гулистон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4102-сонли қарори ижроси, секторлар фаолияти ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан тузилган “Йўл харита”ларидаги муаммоларни секторлар ва мутасадди идоралар томонидан ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бердалиевнинг ахборотномаси.

Фото. Гулистон тумани

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4102-сонли қарори ижроси, секторлар фаолияти ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан тузилган “Йўл харита”ларидаги муаммоларни секторлар ва мутасадди идоралар томонидан ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Гулистон туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бердалиевнинг ахборотномаси тингланди.

Фото. Гулистон тумани

Кун тартибидаги масалалар муҳокама этиб чиқилгандан сўнг, Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг қарори лойиҳаси ва чора-тадбирлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page