Гулистон тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашдилар

Гулистон тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашдилар

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Буни юртбошимизнинг ёшлар бўйича қабул қилган қарорлари, фармонлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

"Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур" -дея таъкидлаган эдилар Ўзбекистон Ёшлари форумида Муҳтарам Президентимиз.

Бугун Гулистон тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди. Уюшмаган ёшлар анчадан буён барча сектор раҳбарлари билан бундай жам бўлишмаган эди. Туман ҳокими ва қолган сектор раҳбарлари уларни чорлаб, арзларига қулоқ тутдилар. Бу одатдаги сайёр қабул эмас, балки дўстона, самимий мулоқот тусини олди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Дастлаб, туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, туманимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Фото. Гулистон тумани

Хусусан жорий йилнинг ўзида сектор раҳбарлари томонидан бугунги кунга қадар маҳаллаларда 50 дан ортиқ ёшлар билан учрашувлар ташкиллаширилди. Учрашувларда ёшлар томонидан 150 дан ортиқ мурожаат йўлланган бўлиб, шуларнинг 100 дан ортиқ мурожаатлар ҳал этилган. Қолган мурожаатлар ҳам тез фурсатда ҳал этилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг 1-чорак якуний ҳолатига жами бандлиги таъминланган ёшлар 1-сектор ҳудудида 368 нафар, 2-сектор ҳудудида 233 нафар, 3-сектор ҳудудида 288 нафар ва 4-сектор ҳудудида 311 нафар, туман бўйича 1200 нафар ёшларнинг бандлигини таъминланган. Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратилган ёшлар 1-сектор ҳудудида 40 нафар, 2-сектор ҳудудида 36 нафар, 3-сектор ҳудудида 12 нафар, 4-сектор ҳудудида 21 нафарни ташкил этади.

Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, ёшлар сектор раҳбарига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Сектор раҳбари ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидладилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, хукуматимизнинг тегишли қарори билан тадбирда 16 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам олиш хуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ёшлар бундай эътибор ва ғамхўрликдан муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Албатта, ташкил этилаётган бу каби учрашувлар ёшлар манфаатига хизмат қилаётгани билан ҳам янада аҳамиятлидир. Жойларда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари давом этади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page