Гулистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, устувор вазифалардан биридир.

Гулистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, устувор вазифалардан биридир.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши,касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

Бизга маълумки, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи субъектлар карантин сабабли вақтинча иш фаолиятини тўхтатди. Хизмат кўрсатиш ёки умумий овқатланиш шахобчаларида кунбай иш ҳақи олган ишчиларда қийинчиликлар юзага келяпти.

Муҳтарам Президентимизнинг махсус фармонларида карантин даврининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш бўйича бир нечта чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Хусусан Президентимиз топшириғига мувофиқ, жойларда камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ ҳўжалигида фойдаланилмаётган лалми ерларда кооперативлар ташкил қилинмоқда.

Шундай кооперативлар бири Гулистон тумани Ўзбекистон СИУ ҳудудидаги “Орол неъматлари” фермер хўжалигига қарашли ерларда ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Туман ҳокимлиги томонидан 2-сектор худудидаги “Орол неъматлари” фермер хўжалиги кооперативи томонидан 19 нафар ёшлар учун жами 8 га, ҳар бир ёш учун 0.40 га дан ер майдони тақсимлаб берилди. Ушбу ёшлар учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 38 млн сўм субцидия ажратилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Айни пайтда йигит-қизлар томонидан хар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги кўчатларни экиш ишлари олиб борилмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page