“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини Гулистон туманида амалга ошириш бўйича тизимли ишлар режалаштирилди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини Гулистон туманида амалга ошириш бўйича тизимли ишлар режалаштирилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақланиб қолган бўлсада, аксарият вилоят ва туманларда мавжуд корхоналар ўз ишини тўхтатгани ёки тўлиқ қувват билан ишламаётгани натижасида ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳага, оддий қилиб айтганда, аҳоли ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда. Бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли.

Шу боис Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.

– Яқин кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келади. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ, – деди давлатимиз раҳбари

Бунинг натижасида Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлиши, ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилиши лозимлиги таъкидланган.

Мухтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини Гулистон туманида амалга ошириш бўйича тизимли ишлар режалаштириб олинди.

Хозирги кунда туманда 72,8 минг нафар фуқаролар истиқомад қилади. Шундан, ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда 1572 та оилалардан 5712 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар эканлиги аниқланган.

Ушбу оилаларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида 160 нафар тадбиркор, ишлаб чиқариш корхоналари ва фермерлар ўз ташаббуслари билан ушбу харакатда ихтиёрий қатнашишларини билдирдилар. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳам оталиққа олдилар.

Шундай олижаноб эзгу амалларни беминнат, юракдан чиқариб амалга ошираётган тадбиркор, ишлаб чиқариш корхоналари ва фермерларимизга Мухтарам Президентимиз томонидан таъкидланганидек, Давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни, бу аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page