Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ҳозирда давом этаётган коронавирус пандемияси ва карантин даврида туманда аҳолининг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш бўйича -Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Комиссия қарорларини сўзсиз бажариш,  озиқ-овқат ва дори-дармон билан узлуксиз етказиб бериш, деҳқон бозорида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдосини ташкил этиш асосий вазифа ҳисобланади.

Жорий йил 14 апрелда Давлатимиз Раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигида маҳсулотларни етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси берилган эди.

Мазкур топшириқлардан келиб чиқиб, бугун 17 апрел куни туман ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг бешинчи сессиясида туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат махсулотлари етиштиришни икки баробарга кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг тақдимоти ва белгиланган чора-тадбирларни тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессияда туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат махсулотлари етиштиришни икки баробарга кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида сектор раҳбарларининг тақдимоти тингланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги масала муҳокама этиб чиқилгандан сўнг, Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг қарори лойиҳаси ва чора-тадбирлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page