Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров: Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров: Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Юртимизда жорий қиш фаслининг илиқ келиши ғалла майдонларида турли бегона ўтлар, касалликлар, айниқса, занг касалликлари ҳамда ҳашаротларнинг ривожланишига қулай шароит яратди. Шу боис, соҳа мутахассислари, фермерлар ғалла майдонларини мунтазам кузатиб, турли касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларига жиддий эътибор қаратишлари керак.

Шу боис, Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров соҳа мутахассислари, СИУ раислари ва фермерлар билан бугунги кундаги ғалла парвариши холатини ўрганди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров фермерларга - Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ, бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўриш, ҳар бир бегона ўтнинг турига қараб, гербицидларни захирасини яратиб, кейин қўллаш, шунингдек, бегона ўтлар билан зарарланиш даражасини аниқлаб уларнинг мақбул меъёрларини тўғри белгилаш ҳам муҳим тадбир эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Юқоридагиларни инобатга олиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ғалладан юқори ҳосил олишни таъминлайди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page