ХАЙРУ САХОВАТ ЙЎЛДОШИМИЗ БЎЛСИН! Гулистон тумани ҳокимлиги ходимлари бир кунлик иш ҳақларини фондга ўтказиб беришди.

ХАЙРУ САХОВАТ ЙЎЛДОШИМИЗ БЎЛСИН! Гулистон тумани ҳокимлиги ходимлари бир кунлик иш ҳақларини фондга ўтказиб беришди.

@guliston_t_press
Соғлом авлод учун

Биз биргаликда катта кучмиз!

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мамлакатимиз аҳолиси учун жиддий синов бўлмоқда. Ҳукуматимиз томонидан карантин даврида, энг аввало, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашнинг тезкор чора-тадбирлари белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, айни мураккаб вазиятда халқимизга хос бўлган ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига келиб тушаётган беминнат маблағларда янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга Гулистон тумани ҳокимлиги барча ходимлари ҳоким Ш.Гафуров атрофида жипслашиб, коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида “Соғлом авлод учун” фонди вилоят бўлимига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги

Шунингдек, Гулистон туманининг бошқа ташкилот ва корхоналари ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ушбу акцияда фаол иштирок этишмоқда.

Бу каби акциялар бугунги кунда халқимизни янада жипслаштириб, ўзаро ҳамжиҳатлигини кучайтиради.

Карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган ёлғиз кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси қошидаги жамоатчилик асосида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га саховатпеша тадбиркорлар ҳамда фуқароларимиздан кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинмоқда.

Фото. Гулистон тумани

Ишонамизки, турли синовларни мардоновор енгган халқимиз ушбу хавфни ҳам қисқа фурсатда беталофат бартараф этади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page