Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Чортоқ маҳалласига ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Чортоқ маҳалласига ун маҳсулотлари етказиб берилди.

@guliston_t_press
Фото. Туман ИИБ бўлими
Синовларни ҳамжиҳатлик ва хотиржамлик билан енгиб ўтган халқмиз!

Мухтарам Президентимиз айтганларидек "Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир"

Ҳозирги мураккаб шароитда юртдошларимиз имкони борича бир-бирларига ёрдам қўлларини чўзишмоқда. Бу борадаги ишлар туман раҳбарларининг биринчи вазифасига айланган. Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Файзиев тумандаги Чортоқ маҳалласида бўлиб, савдо дўконларидаги нарх-наволар билан танишди.

Фото. Туман ИИБ бўлими
Фото. Туман ИИБ бўлими

Аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Чортоқ маҳалласига ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Фото. Туман ИИБ бўлими

Келинг, ҳозирги вазиятдан ҳам саросимага тушмасдан, атрофдагиларга ҳам хотиржамлик кайфиятини улашиб, юксак маданият ва бир-биримизни аяган ҳолда ўтиб олайлик. Умид қиламизки, серқуёш Ватанимизда бу касаллик кўпга чўзилмайди. Касалликка қарши курашишга қодирмиз. Шундай экан, ҳар биримиз шахсий масъулиятни оширган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган тавсияларга амал қилайлик, ўзимизни ва яқинларимизни асрайлик.

Уйда қолинг!

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page